Қирғиз паспортини сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон паспортини ноқонуний йўл билан олмоқчи бўлганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Расман билдирилишича, қўлга олинган шахс “Ислом давлати” террор ташкилоти эмиссарларининг (бошқа давлатга турли топшириқларни бажариш учун юборилган махсус хизматлар ёки ташкилотларнинг махсус вакили – таҳр.) кўмаги билан Қирғизистон паспортини сотиб олиб, кейин Сурияга кетишни ва террор ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган. … Қирғиз паспортини сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олиндиni o’qishda davom eting.